Иссиқкўлда содир бўлган йирик ЙТҲда саккиз киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди
20:40, 14 Август 2023
BISHKEK. Kazinform – Иссиқкўл вилоятида содир бўлган йирик ЙТҲда 8 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Маълумотни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.
Ҳодиса 12 августдан 13 августга ўтар кечаси Иссиқкўл вилоятининг Тонг туманида Бишкек-Балиқчи автомобиль йўлида содир бўлган. BMW ва Audi русумли иккита автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда 6 киши тан жароҳати олган, 8 киши ҳалок бўлган.