Исроилнинг Эрондаги зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 950 нафарга етди

Фото: Фото: REUTERS/Majid Asgaripour/WANA

ASTANA. Kazinform – Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 950 кишига етди, 5 мингга яқин киши яраланди, деб хабар беради ТАСС Эрон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливандга таяниб.

“Сионистик режимнинг мамлакатимизга қилган сўнгги тажовузи натижасида 950 нафар ватандошимиз ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида 102 аёл ва 38 бола бор. Жароҳатланганларнинг умумий сони 5000 га яқин, уларнинг 70 фоизи тинч аҳолидир”, – дея Коливанд сўзларини келтиради Defa Press.

30 июнь куни Эрон суд ҳокимияти вакили Асғар Жаҳонгир қурбонлар сони 935 нафарга етганини маълум қилди.

Коливанднинг сўзларига кўра, Исроил зарбалари натижасида 377 та уй бутунлай вайрон бўлган, яна 2160 та уй зарар кўрган.