Исроилда жабрланган қозоғистонликлар ҳақида маълумотлар йўқ

Фото: Фото: gov.kz

Қозоғистон Исроилга репатриация парвозини ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Исроилдаги барча фуқароларимиз хотиржамликни сақлаб, дипломатларга керакли маълумотларни тақдим этишда ёрдам беришмоқда ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг барча талаблари ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилмоқдалар. Бугун биз Исроилда ҳалок бўлган, яраланган ёки гаровга олинган қозоғистонликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот олмадик. Айрим рейслар бекор қилингани ва бир қатор авиаташувчилар Исроилга учишдан бош тортгани муносабати билан Қозоғистон Элчихонаси «Эйр Астана» авиакомпанияси билан биргаликда Қозоғистонга қайтиш истагида бўлган фуқаролар рўйхатини тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинги хавфсиз жойга эвакуация қилишни ташкил этиш устида ишламоқда”, — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифингда.

Унга кўра, ҳозиргача мамлакатнинг 118 нафар фуқароси Қозоғистонга қайтиш ниятини билдирган.

“Сизларга маълум қиламизки, Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропорти ўз ишини мунтазам режимда давом эттирмоқда. Шу билан бирга, бир неча кун ичида Тель-Авивга махсус репатриация парвозини ташкил этиш масаласи Ҳукумат даражасида ишлаб чиқилмоқда”, — деди расмий вакил.

Муаллиф: Марлан Жиембай