Исроил Сурия денгиз флоти йўқ қилинганини эълон қилди

Фото: Фото: Shashank Joshi Х саҳифасидан

ASTANA. Kazinform – Исроил “стратегик таҳдидларни бартараф этиш” бўйича кенг кўламли кампания доирасида Сурия ҳарбий-денгиз кучларини ракеталар билан йўқ қилди. Бу ҳақда Ҳайфадаги ҳарбий-денгиз базасига ташриф буюрган яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэль Кац маълум қилди, деб хабар беради Euronews.

Айни пайтда Исроил ўз армияси Дамашқ томон юрганини инкор этиб, мақсади чегарани ҳимоя қилиш ва қурол-яроғ жангарилар қўлига тушишининг олдини олиш эканини айтди.

Кейинги кунларда пойтахт Дамашқ ва Латакия порти Исроил ҳаво ҳужумлари нишонига айланди.

Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (OSDH) ноҳукумат ташкилотига кўра, Башар ал-Ассад якшанба куни қочиб кетганидан бери Исроил 300 дан ортиқ ҳаво ҳужумларини амалга оширди.