Исроил Ғазо сектори жанубига яна сув етказиб беришни бошлади
10:57, 16 Октябрь 2023
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалига унинг исроиллик ҳамкасблари Ғазо секторининг жанубий қисмига сув етказиб беришни қайта бошлагани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
Бу маълумотни The Times of Israel ҳукуматидаги манба тасдиқлади.
Шу тариқа Исроил 8 октябрдан бери илк бор Ғазо сектори блокадасини юмшатди.
BBCнинг халқаро мухбири Лиз Доусеттнинг айтишича, бу Ғазо сектори жанубига фуқаролик хавфсизлик зонаси сифатида қаралаётганига далил бўлиши мумкин.