Исроил Ғазо cектрини оккупация қилиш режасини мақуллади
TEL AVIV. Kazinform — Жумага ўтар кечаси Исроил вазирлар маҳкамаси Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Ғазо сектрини назоратга олиш ҳақидаги қарорини маъқуллади, деб хабар берди ВВС.
Маълум қилинишича, бу Нетаньяху кеча эълон қилган анклав ҳудудининг тўлиқ оккупацияси режасининг биринчи босқичи бўлади.
Вазирлар маҳкамаси мажлиси олдидан Исроил бош вазири Fox News телеканалига берган интервьюсида Ғазо сектори устидан тўлиқ назорат ўрнатиш нияти борлигини, аммо бу доимий бўлмаслигини айтди.
Исроил армияси аллақачон Ғазонинг 75 фоизини назорат қилмоқда. Исроилда кўпчилик, янги режа ХАМАСни тўлиқ енгишдек белгиланган мақсадига эриша олмайди ва омон қолган гаровга олинганларни хавф остига қўяди, деб ҳисоблайди.
Times of Israel нашри ёзганидек, Ғазо секторидаги операция эҳтимол, ҳозирда тахминан 800 минг киши яшайдиган ҳудуддан оммавий эвакуацияни талаб қилади.
“Исроил мудофаа армияси Ғазо сектори устидан назорат ўрнатишга тайёргарлик кўради, шу билан бирга жанглар олиб борилаётган ҳудудлардан ташқаридаги фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади”, — дейилади Нетаньяху девони ҳарбий маҳкама мажлиси якунлари бўйича берган баёнотида.
Унда «урушни тугатиш» тамойиллари ҳам батафсил баён этилган:
- ХАМАСни қуролсизлантириш;
- Барча гаровдаги шахсларни — тирик ёки ўлик ҳолда — қайтариш;
- Ғазо секторида ҳарбий кучларни йўқотиш (демилитаризация);
- Ғазо секторида хавфсизлик устидан Исроил назоратини ўрнатиш;
ХАМАС ёки Фаластин автономиясига тегишли бўлмаган альтернатив фуқаролик ҳукуматини ташкил этиш.
CNN телеканалига берган интервьюсида Нетаньяху секторни бошқариш муайян вақтинча маъмуриятга топширилишини маълум қилди.