Исроил-Фаластин можароси: ҳалок бўлган журналистлар сони 18 нафарга етди
Исроил-Фаластин можароси оқибатида ҳалок бўлган ОАВ вакиллари сони 18 кишига етди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Anadoluга таяниб.
Фаластинлик фотожурналист Рушди ал-Сарраж Исроилнинг зарбалари натижасида ҳалок бўлди, дейилади Фаластин журналистлари синдикати баёнотида.
Шунингдек, Исроилнинг 7 октябрь куни бошланган ҳужумларида ҳалок бўлган ОАВ вакиллари сони 18 нафарга етгани қайд этилди.
Р.Сарражнинг турмуш ўртоғи Шурук ал-Айле “Анадолу” агентлиги мухбирига маълум қилишича, унинг турмуш ўртоғи Ғазонинг Тель ал-Ҳева маҳалласига уюштирилган ҳужум чоғида ҳалок бўлган.
16 октябрь куни Ғазодаги портлашларда 11 журналист ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрда Фаластиндаги ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, давлатлар уруш ҳолатига ўтган эди.
Исроил-Фаластин можароси авж ола бошлаганидан бери 4100 фаластинлик ва 1400 исроиллик ҳалок бўлди.
Ҳозир Ғазо сектори тўлиқ изоляция ҳолатида. Исроил ёруғлик, озиқ-овқат ва ёқилғи етказиб беришни тўсиб қўйди. БМТ маълумотларига кўра, Ғазода уч кунга етарли ёқилғи қолган.
Энди дунё давлатлари Ғазога гуманитар ёрдам жўнатишни бошлади.