Хабарга кўра, Мария Браньяда касалликнинг енгил аломатлари бўлган. 113 ёшли онахон 1918-1919 йилларда грипп пандемиясини, Испания фуқаролик урушини (1936-39) бошдан кечирган, эндиликда эса коронавирусни ҳам мағлуб қилди. Браньянинг қизининг сўзларига кўра, у ҳозир ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.
Мария Браньяс 1907 йилда Мексикада туғилган. Биринчи жаҳон уруши пайтида улар журналист отаси билан Испания шимоли-шарқидаги Жирона вилоятига кўчиб ўтишади. Мария Браньянинг учта фарзанди бор, улардан бири яқинда 86 ёшга тўлди. 11 набираси бор, улардан энг каттаси 60 ёшда, чеваралари эса 13 нафар.
Ҳозир у Олот шаҳридаги қариялар уйида яшайди.