Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фильм намойиши пайтида режиссёрдан беш марта ниқоб тақиш сўралган, аммо Грин рад этган. Ниҳоят, француз режиссёри залдан ҳайдалди. Нашр маълумотларига кўра, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари актёрни судга бери тўғрисида огоҳлантирган.
28 август куни Париж ҳукумати аҳолига кўчаларда юриш пайтида ниқоб тақишни буюрди. 26 августда худди шу қарорни Марсель ҳукумати қабул қилди. Кўчада ёки дўконда ниқобсиз юрганларга 135 евро жарима солинади. Агар яна қоидалар бузилса, жарима миқдори 1,5 минг еврога кўпайиши мумкин.