Испания ва Португалия электр энергиясиз қолди
ASTANA. Kazinform – Испания ва Португалияда электр таъминотида катта узилишлар кузатилди. Темир йўл ва автомобиль алоқалари узилиб қолган, светофорлар ишламаяпти. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради Euronews.
Endesa ва Iberdrola Испания вақти билан тушдан кейин содир бўлган катта электр таъминотидаги узилиш сабабларини ўрганмоқда. Бу Испания, Португалия, Франция ва Андорранинг бир қисмига таъсир қилди.
Хабар қилинишича, миллионлаб одамлар электрсиз қолган.
Испания ҳукумати фавқулодда йиғилиш ўтказмоқда.
Европанинг энг йирик аэропортларидан бири Мадриднинг Баражас аэропорти электр энергиясиз қолди. Келаётган рейслардаги йўловчилар самолётларда кутишга мажбур бўлмоқда, деб ёзади саёҳатчилардан бири.
Мавжуд маълумотларга кўра, Канар ороллари, Сеута ва Мелилла оролларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар йўқ.
Euronews Португалия хабарига кўра, электр энергиясининг узилиши мамлакат аҳолисини ҳайратда қолдирди, юзлаб йўловчилар Лиссабон ва Мадриддаги метро туннелларида қамалиб қолган, шунингдек, бошқа шаҳарлар ҳам электр таъминотисиз қолган.
Касалхоналар генераторларда ишламоқда.