Исландияда вулқон отилиши: Гриндавик шаҳри энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Мудофаа тузилмалари ва қутқарувчиларнинг кечаю кундуз ишлагани туфайли йирик вайронагарчиликлар кузатилмади. Исландия ҳукумати йиғилиш ўтказиб, шаҳардаги вазиятни муҳокама қилди, дея хабар беради Еuronews.

Исландиянинг Гриндавик шаҳрини вайрон қилган лава оқими секинлашди, бироқ у ҳали ҳам хавф туғдирмоқда.

Исландия метеорология бошқармаси Рейкьянес ярим оролидаги вулқон отилиши қанча давом этишини башорат қилиш қийинлигини айтди.

Маҳаллий аҳоли олдиндан эвакуация қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Вулқон отилиши натижасида юзага келган ёриққа тушиб кетган ишчи бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Қолган лава оқимининг катта қисми ҳозирда тўсиқ бўйлаб жануби-ғарбий томонга қараб кетмоқда ва унинг траекторияси барқарорлашган кўринади.

Душанба куни ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакат Адлия вазири Гудрун Хафстейнсдоттирнинг айтишича, шаҳар энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди ва аҳоли яқин ойларда унга қайтиб кела олмайди.

“Келажакда нима бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Бироқ мен оптимист бўламан. Гриндавикда шаҳар бўлади, лекин у бошқача бўлади. Афсуски, Гриндавик аввалгидек бўлмайди”, - деди у.

Қутқарувчиларнинг кечаю кундузи олиб борган ҳаракати натижасида табиий офат бартараф этилди. Декабрь ойида вулқон отилишидан кейин қурилган тўсиқлар қисман лавани ўз ичига олган, бироқ баъзилари иккита ёриқ очилгандан кейин бузилган.

Мутахассисларнинг фикрича, охирги отилиш ҳавога кўп миқдорда кул чиқармайди. Кефлавик халқаро аэропортидаги операциялар одатдагидек давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исландияда катта вулқон отилиши ҳақида ёзган эдик.