Исландияда илк бор чивинлар аниқланди

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform — Мамлакат жануби-ғарбида топилган учта чивин Culiseta annulata турига мансуб, деб хабар беради DW.

The Guardian маҳаллий олимларга таяниб, бу турдаги чивинлар совуққа чидамли бўлиб, қишда Исландиядаги ертўла ва омбор каби иссиқ жойларда яшириниб яшаши мумкинлигини ёзмоқда.

Илгари Исландия - Антарктидадан ташқари Ерда чивинларнинг барқарор популяцияси бўлмаган ягона жой ҳисобланган.

Олимлар бу ҳодисани глобал иқлим ўзгариши билан боғлашмоқда.

Климатологларнинг фикрига кўра, Исландия Шимолий ярим шардаги энг тез исийдиган мамлакатлардан биридир.

Аввалроқ Буюк Британияда вирусни чивинлар орқали юқтириш ҳолатлари икки баравар кўпайгани ҳақида хабар берган эдик.