Ироқ фуқаролик ҳаво ҳудудига тақиқни узайтирмади
ASTANA. Kazinform – Ироқ авиация маъмурияти 13 июндан бери амалда бўлган фуқаролик самолётларининг мамлакат ҳудуди узра учишига қўйилган тақиқни узайтирмади, деб ёзади ТАСС.
“13 июнга ўтар кечаси жорий қилинган тақиқ узайтирилмади”, – деди агентликка назоратчи.
Унинг сўзларига кўра, яқинда Қувайтдан учинчи давлатларга бир нечта транзит самолётлари мамлакат ҳудуди орқали ўтган.
Назорат хизмати, шунингдек, ҳозирда Бағдод халқаро аэропорти қачон тўлиқ фаолиятини тиклаши ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтди.
Аввалроқ Flightradar мониторинг веб-хизмати Ироқ ҳаво ҳудуди очилгани ҳақида хабар берган эди. Turkish Airlines компаниясининг матбуот котиби Билал Экши ҳам ижтимоий тармоқдаги постида 25 июндан Бағдод ва Эрбилга парвозлар қайта бошланишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Орадан бир кун ўтмасдан Эрон ҳам жавоб ҳужумини бошлади. 23 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олганини маълум қилди.