Ирбид араб давлатларининг маданий пойтахти этиб белгиланди

Фото: None
АММАN. Kazinform - Иордания шимолидаги Ирбид шаҳри 2022 йилда араб маданияти пойтахти деб тан олинди ва қироллик маданий ҳаётининг диққатга сазовор марказига айланишга ваъда бермоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ирбидни араб давлатларининг маданий пойтахти деб тан олиш тантанали маросимида Иордания Бош вазири Бишер Ҳасавна иштирок этди.

Ярмук университетидаги қутлов нутқида у қирол Абдулла II нинг саломини етказди ва Ирбид шаҳрининг Араб маданияти пойтахти этиб белгиланиши бутун қиролликда нишонланадиган миллий воқеа эканлигини таъкидлади.

Ирбидни араб давлатларининг маданий пойтахти сифатида танлаш тўғрисидаги қарор Араб Лигасининг Таълим, маданият ва фан ташкилоти (АLECSО) томонидан ташкилотнинг жорий йилнинг май ойида Тунисда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида қабул қилинган эди.

Унинг бош директори Муҳаммад Улд Амар қиролликка, хусусан, Маданият вазирлигига маросимга тайёргарлик кўришдаги саъй-ҳаракатлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.


«Қирол Абдуллоҳ II раҳнамолигида Иорданиянинг кенг қамровли маданий тикланиши Ирбиднинг муносиб мақомига эга бўлишига ёрдам берди», - деди Амар.

Ҳайфа Қироллиги маданият вазири Нажжар Ирбид шаҳрининг 2022 йил учун араб маданияти пойтахти этиб белгиланиши Иордания ва мамлакат зиёлиларига бўлган ишончдан далолат эканини таъкидлаб, бу танлов биргаликдаги ҳаракатлар орқали кейинги инновацияларни жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни талаб қилишини таъкидлади.


«Иордания ташкил этилганидан буён «маданият ва зиёлилар инкубатори, ижодкорлик ва инноваторларнинг ҳомийси ҳамда миллий маданиятни мустаҳкамлаш учун кенг уфқларни очадиган барча нарсанинг тарафдори» бўлиб келмоқда, – деди Б.Хасавна.

Ирбиднинг Араб маданияти пойтахти бўлиши билан бир вақтда Иорданиянинг яна бир шаҳри Мадаба ҳам 2022 йилда Араб туризм пойтахти этиб сайланди.

Тадбирлар Қиролликнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган бўлиб, сиёсий ва иқтисодий модернизация, шунингдек, давлат секторини модернизация қилиш концепцияларини ўз ичига олган «Келажак сари» мамлакатни модернизация қилиш дастури доирасида ўтказилмоқда.

Байрам тантанасида ҳукумат ва парламент аъзолари, араб мамлакатлари маданият вазирлари, хорижлик меҳмонлар, расмийлар иштирок этди.

Кеча сўнгида Фаластин маданият вазири Атеф Абу Саиф иорданиялик ҳамкасбига Фаластиннинг Байтлаҳм шаҳри ва 2021 йилги араб маданияти пойтахти номидан араб мамлакатлари маданий пойтахти байроғини топширди.


Ирбид - Шимолий Иорданиядаги учинчи йирик шаҳар ва худди шу номдаги провинциянинг маркази, Арабелла ва Бет Арбел деб аталган қадим замонлардан бери бой тарихга эга. Ярмук университети ва Иордания фан ва технология университети каби йирик университетлари билан танилган, уларда қозоқ талабалари ҳам таҳсил олади.

«Араб маданияти пойтахти» мақомига сазовор бўлган шаҳарларда китоб кўргазмалари, бадиий ҳунармандчилик кўргазмалари, бадиий тренинглар, театр ва кино намойишлари, фестиваллар, кўрик-танловлар, маданият ҳафталиклари каби турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Маданият пойтахти мақоми ижодий жамоалар алмашинуви, янги маданият муассасалари ташкил этиш ва мавжудлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ижодкорликни ривожлантириш, ижодкорлар ва маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат маданий саҳнасини жонлантириш имконини беради.

Муаллиф: Арсен Утешев