«Ўтган йили ўта оғир шароитда биз иқтисодиётнинг 3,2 фоизга реал ўсишини таъминладик. Мустақил рейтинг тасдиқланди ва биз ҳатто прогнозни яхшилай олдик. Оғир ташқи геосиёсий шароитларга қарамай, иқтисодиётимиз барқарор ривожлана олди. Инфляцион ўзгаришлар бўлди, бу йил биз уни икки баробардан кўпроқ камайтиришни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ишлаймиз», - деди Ҳукумат раҳбари сайловда ўз танловини амалга оширгач, журналистлар саволларига жавоб бераркан.
ОАВ вакилларининг «янги Ҳукуматни бошқаришга тайёрмисиз?» деган саволига:
«Ватанимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилишга ҳамиша тайёрмиз», - деб қисқача жавоб берди у.
Бош вазир Алихан Смаилов Астанадаги 111-сайлов участкасида овоз берди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу