Индонезияда кучли зилзила содир бўлди, бир киши ҳалок бўлди

Фото: Фото: Anadolu Agency
JAKARTА. АNADOLY-Кazinform - Индонезиянинг Ява ороли қирғоқларида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Индонезиянинг табиий офатларни бошқариш миллий кенгаши маълумотларига кўра, камида 10 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Kazinform Аnadolyга таяниб.

Ер силкинишлари Джокьякарти тумани ва Марказий Ява провинциясида юзлаб уйлар, идоралар, тиббиёт ва таълим муассасаларига зарар етказди. Бир киши юрак хуружи натижасида вафот этди.

Индонезия Геофизика агентлиги маълумотларига кўра, манба 25 км чуқурликда содир бўлган. Зилзила Джокьякарти ҳудудининг бир қанча шаҳарларида, шунингдек, Индонезиянинг энг гавжум ороли шарқий ва марказий Явада сезилган.

Цунами хавфи эълон қилинмаган.