Ҳиндистондаги беш юлдузли меҳмонхонада бир киши икки йил давомида текин яшади

Фото: Фото: Depositphotos

NEW DELHI. Кazinform - Эркак икки йиллик текин турар жой учун меҳмонхона маъмуриятидан 70 минг доллардан ортиқ қарздор бўлган, деб хабар беради Каzinform Ladbible.cоm агентлигига таяниб.

Эркак деярли икки йил давомида беш юлдузли меҳмонхонада пул тўламай яшашга муваффақ бўлган.

Нью-Деҳли аэропорти яқинида жойлашган Roseate House меҳмонхонаси менежерлари бу одам 2019 йил 30 май куни рўйхатдан ўтиб, бор-йўғи бир кеча-кундуз жой банд қилганини аниқлади. Бироқ турли найранглар ёрдамида 2022 йилнинг 22 январига қадар у меҳмонхонада қолишга муваффақ бўлди. Эркак меҳмонхона ходимлари билан тил бириктирганликда айбланмоқда, акс ҳолда у қандай қилиб тўловсиз хонада қолиш муддатини қайта-қайта узайтиради.

Меҳмонхона маъмурияти ҳам эркакни товламачилик ва ўзгаларнинг ҳисоб рақамлари билан фирибгарлик қилиш ва ҳужжатларни алмаштиришда айблади, акс ҳолда фуқаронинг меҳмонхонада бунчалик текин туришига рухсат берилмасди.

Шундай қилиб, у меҳмонхона раҳбариятига 5 миллион рупийдан ортиқ қарздор бўлиб қолди, бу тахминан 55 минг фунт ёки 70 минг долларни ташкил этади.

Иш полицияга юборилган.