ANI агентлигининг пайшанба кунги маълумотига кўра, Одиша ва Ғарбий Бенгалияда «Яас» циклони тўрт кишининг ўлимига сабабчи бўлди.
Одишада тўрт метрли тўлқинлар ва кучли ёмғирлар қирғоқ ва пасттекисликдаги 130 га яқин қишлоқни сув остида қолдирди. Бош вазир Навин Патнаик зарар кўрган жамоаларга озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлашни ва қирғоқ ҳудудларига транспорт ва электр таъминотини тиклаш бўйича чоралар кўришни буюрди.
Ғарбий Бенгалия расмийларининг айтишича, штатда 10 миллионга яқин одам жабр кўрган. «Яас» туфайли уйлар вайрон бўлди, йўллар сув остида қолди, циклон қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига катта зарар етказди.