«Дельта» штаммининг мутацияга учраши натижасида пайдо бўлган янги нусхани юқтириш ҳоллари Ҳиндистоннинг марказида жойлашган Маҳараштра штатининг тўртта туманида қайд этилган.
Ҳиндистонда эпидемия пайтида коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 29 881 965 кишига етди. Инфекция билан боғлиқ ўлимлар сони якшанба куни 386 713 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «Дельта» штамми илк бор Ҳиндистонда аниқланган.