Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, энг кўп ҳолатлар Канпурда қайд этилган.
Душанба ҳолатига кўра, камида 89 киши, шу жумладан 17 бола Зика вирусига мусбат натижа кўрсатди, деди департамент. Биринчи ҳолат 23 октябрда аниқланган ва ўшандан бери касалланганлар сони барқарор ўсиб бормоқда.
Зика айниқса болалар, қариялар, сурункали касалликларга чалинганлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар учун хавфлидир. Касаллик чивинлар орқали юқади. Ҳиндистонда ёмғирли мавсум тугамоқда, бу ҳашаротлар сони кескин кўпаяди.