Илон Маск Исроилга етиб келди

Фото: Фото: очиқ манбалардан олинган

Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX асосчиси, Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск Исроилга етиб келди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.

Илон Маск Тель-Авивга шахсий самолётда етиб келди. Унинг Исроил президенти Ицхак Герцог, Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашиши, шунингдек, Ғазо сектори чегараси яқинидаги Исроил қишлоқларига ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қатар воситачилигида эришилган тўрт кунлик сулҳ доирасида Исроил ва ҲАМАС ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтмоқда.