Илҳом Алиев Гурбангули Бердимуҳаммедовга от совға қилди
13:40, 18 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – 17 июль куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркманистон Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов Жидир дюзю ҳудудига ташриф буюрди, деб хабар беради Trend.
Бу ерда Қорабоғ отларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Президент Илҳом Алиев Туркманистон Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовга Қорабоғ зотли «Достлуг» отини совға қилди.