Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловидаги аниқ ғалабаси билан табриклади.
Ўз навбатида Қасим-Жомарт Тоқаев Бокуга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашда асосий йўналиш бўлишини таъкидлади.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини янада ривожлантириш бўйича умумий вазифаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Фото: akorda.kz