У иқлим ўзгариши, музликларнинг эриши ва узоқ давом этаётган чанг бўронлари минтақадаги озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатаётгани сабабли экологик муаммони ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилади.
"Сўнгги йилларда кузатилган сув сатҳининг пастлиги ва кучли чанг бўронлари қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг сезиларли даражада пасайишига олиб келди. Масалан, Тожикистонда бу йил айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлиги 50 фоизгача камайган", - дея таъкидлади Эмомали Раҳмон.
Аввалроқ глобал иқлим ўзгариши оқибатида Марказий Осиёда рекорд даражадаги жазирама тўлқини мамлакатлар иқтисодиёти ва бутун минтақа аҳолиси саломатлигига жиддий таҳдид солаётгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков