Икки ярим минг километрга от миниш - жасоратми ёки инжиқлик

Фото: Фото: Кейіпкердің жеке мұрағатынан

ASTANA. Kazinform - Хитойнинг Тарбағатай вилоятидан отда йўлга чиққан ёш эр-хотин Қуанбек Тусипханули ва Жайна Еркинқизи деярли Астанага яқинлашиб қолдилар.

Улар “Хоргос” чегара постидан ўтиб, бир ойга яқин вақт ичида Алматига етиб келдилар. Бугун улар Қарағанди вилояти ҳудудидан ўтяптилар. Саёҳатнинг умумий масофаси 2 500 километрдан ортиқ.

Фото: Kazinform

Қозоғистонга отда йўл олган ватандошлар ҳақидаги хабарни эшитиб, одамлар йўл-йўлакай уларни интиқлик билан кутиб, дастурхон ёзиб, илиқ кутиб оляптилар.

Фото: Кейіпкердің жеке мұрағатынан

Қишлоқ аҳолиси «Қиз Жибек билан Тўлеген қаерга етиб келди?» деб ҳаяжонга тушиб, уларга ҳамроҳ бўлиб, қизиқиш билан кузатяпти. Саёҳатчи эр-хотин билан учраша олмаганлар ижтимоий тармоқлар орқали ўз тилакларини йўллаб, уларга хавфсиз саёҳат тилаяптилар.

Фото: Кейіпкердің жеке мұрағатынан
Фото: Кейіпкердің жеке мұрағатынан
Фото:Кейіпкердің жеке мұрағатынан
Фото: Кейіпкердің жеке мұрағатынан