Тоқаев ва Бердимуҳамедов Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди

Фото: Фото: Ақорда

TURKISTAN. Kazinfrom – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тарихий ва маданий ёдгорликлардан бири, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.

Фото: Ақорда

Ҳурматли меҳмонлар атоқли мутафаккир руҳига ҳурмат бажо келтириб, Қуръон бағишлади.

Фото: Ақорда

Шунингдек, мақбарада олиб борилаётган реставрация ва тадқиқот ишлари билан ҳам танишди.