Ичимлик суви билан таъминлаш учун 2500 километрлик сув қувурлари қурилмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 9 та вилоятида жами 30 та сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Улар: Ақмола, Атирау, Алмати, Қизилўрда, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Манғистау ва Улитау вилоятлари. Бутун лойиҳа амалга оширилгач, тахминан 1,3 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 468 та аҳоли пунктида ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати яхшиланади.
“Президентнинг қозоғистонликларни ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш бўйича топшириғини амалга ошириш доирасида ўтган йили сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 8 та лойиҳа якунланди. Бу борадаги ишлар республиканинг олти вилоятида амалга оширилди. Улар: Ақмола, Алмати, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон, Манғистау ва Улитау вилоятлари. Бу 208 минг аҳоли истиқомат қиладиган 49 та аҳоли пунктининг сув таъминоти ҳолатини яхшилаш имконини берди, – дейди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Ерболат Ибрайханов.