IBSA Judo World Championships Astana: энг яхши пара дзюдочилар пойтахтда беллашадилар
ASTANA. Kazinform – 13-15 май кунлари Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги кураш саройида пара дзюдо бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.
Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган асосий мусобақада 40 давлатдан 350 нафардан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Бу йилги глобал мусобақада 15 дан ортиқ Паралимпия чемпионлари ва жаҳон юлдузлари иштирок этади.
Қозоғистон терма жамоаси бутунлай ўзининг кучли спортчиларига таянади. Мамлакатимиз шарафини астаналик спортчилар – Ақмарал Науатбек, Ерғали Шамей, Асилан Нурдаулетов ва Бауиржан Аристанбековлар ҳимоя қилади.
Пара дзюдо бўйича жаҳон чемпионати 13-15 май кунлари бўлиб ўтади. Саралаш баҳслари ҳар куни соат 10:00 дан 13:00 гача, финал баҳслари эса 15:30 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.