IBF рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўринлари маълум бўлди
15:05, 12 Октябрь 2023
Халқаро бокс федерацияси (IBF) октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.uzга таяниб.
Унга кўра рейтингдан 4 та ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:
Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Aҳмадалиев 3-ўринда қайд этилди.
Ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) Отабек Холматов 15-ўринни банд этиб турибди.
Супер енгил вазнда (63,5 кг) Шохжаҳон Эргашев 3-ўринда қайд этилган.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов эса ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 7-ўринда кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, шайбали хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида Ўзбекистоннинг «Ҳумо» жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.