Хьюстонда отишма оқибатида 16 киши яраланди

Фото: Фото: Onscene

ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Техас штатининг Хьюстон шаҳри жануби-шарқида 16 ёшга тўлган кунинини нишонлаш кечасида содир бўлган оммавий отишмада бир киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди, дея хабар беради Kazinform мухбири  Fox 26 Houstonга таяниб.

Воқеа якшанба куни соат 12:40 атрофида Черрихиллнинг 6000-блокида, тадбирга чақирилмаган меҳмон келган ва ундан бу ерни тарк этишни сўралганида содир бўлган. У зиёфатдан чиқаётган пайтда нотаниш йигит ўқ отишни бошлади. Бошқа меҳмонлар отишмага жавоб бердилар.

Оқибатда 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган 15 киши ўқ жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. 18 ёшли бола тиббий муассасага ётқизилган, кейинчалик у ерда вафот этган.

Отишмада гумонланувчининг шахси аниқланмаган. Полиция суриштирув ишларини олиб боряпти ва тадбирда иштирок этганлардан расмийларга мурожаат қилишни сўраяпти.