Ҳусийлар Қизил денгизда АҚШнинг Mado танкерига ҳужум қилди
ASTANA. Kazinform – Яман ҳусийлари Қизил денгизда АҚШга тегишли эканлигини аниқлаган суюлтирилган нефть гази бор Mado танкерига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария маълум қилди, деб ёзади ТАСС агентлиги.
“Яман ҳарбий-денгиз кучлари Қизил денгизда Американинг Mado кемасини нишонга олди ва бир нечта кемага қарши ракета юбориш амалиётларини бажарди”, – деди Сария ҳусийларга тегишли Al Masirah телеканалида.
Ҳаракат вокили шунингдек, ҳусийлар Исроил жанубида жойлашган Эйлат шаҳрига қанотли ракеталар билан ҳужум қилганини айтди. Исроил мудофаа кучлари аввалроқ душанба куни Эйлат шимолидаги одам яшамайдиган ҳудудга “шубҳали ҳаво объекти” қулагани ҳақида хабар берган эди.
Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроилга қарата ўт очишлари ва унинг кемаларини Фаластин анклавидаги операция тўхтатилгунга қадар Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига йўл қўймасликлари ҳақида огоҳлантирди. 2023 йил ноябрь ойидан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилди. 14 март куни ҳаракат етакчиси Абдел Малек ал-Хусий унинг тарафдорлари Ҳинд океани орқали сузиб юрган Исроил билан боғланган кемаларга ҳужум қилиш ниятида эканини айтди.