Ҳукумат иқтисодий ўсиш учун инвестициялар ҳажмини 9,6 триллион тенгега баҳоламоқда

Фото: Фото: Рrimeminister.kz

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров иқтисодиётда ўсишни таъминлаш учун 9,6 триллион тенге сармоя киритиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Бу миқдорга бюджетда назарда тутилган бюджет инвестициялар ва бюджетдан ташқари инвестиция манбалари киради.

“Асосий қисмини 7 триллион тенге миқдоридаги бюджетдан ташқари инвестиция манбалари эгаллайди. Булар, биринчи навбатда, миллий холдингларимизнинг маблағлари. “Самруқ-Қазна” ва “Байтерек”нинг барча эркин ликвидлиги ушбу ўсиш дастурига қаратилган. Иккинчи манба ички ва ташқи капитал бозоридир. Ҳозир биз ички ресурслардан фаол фойдаланмоқдамиз. Булар иккинчи даражали банклар ва бошқа институционал маҳаллий инвесторларнинг маблағлари”, — деди Нурлан Байбазаров.

Халқаро молия ташкилотлари билан ҳам муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Лойиҳаларга узоқ муддатли чегирмали молиялаштириш манбалари жалб қилинмоқда. Бунда маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг хусусий сармоялари ҳам муҳим ўрин тутади.