Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасидан 100 метр радиусда баланд бинолар қуриш қонунан тақиқланди
ASTANA. Kazinform – Туркистон шаҳрига алоҳида мақом бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаровнинг айтишича, қонун лойиҳаси Англия, Италия, Ўзбекистон, Озарбайжон каби давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида қуйидаги асосий янгиликлар мавжуд:
- Туркистон шаҳрининг археологик ёдгорликлари қўриқхонасини ташкил этиш;
- усталарнинг миллий ҳунармандчилик йўналишидаги харажатларини бюджет ҳисобидан қисман қоплаш;
- Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида қурилишни чеклаш, қурилишнинг бегона элементларига йўл қўймаслик, унинг ўзига хослигини сақлаб қолиш.
– Мақбарани муҳофаза қилиш зонаси чегарасига туташ юз метр масофада баландлиги етти метрдан ортиқ, ҳажми, ранги, қурилиш материаллари бўйича тарихий обидаларга мос келмайдиган объектларни қуришга йўл қўйилмайди. Шаҳар ҳокимлигига давлат ижтимоий объектларини қуриш учун хусусий қурувчиларга вақтинча бепул ердан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ва олиш ваколатини бериш таклиф этилмоқда, — деди Бош вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистонда Ўрта ер денгизидан келтирилган ўсимликлар ўсиши ҳақида хабар берган эдик.