Хотин-қизлар барча соҳалар ривожига катта ҳисса қўшмоқда – ҚР Бош вазири

Фото: Фото: primeminister.kz

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Муҳтарама оналар! Ҳурматли аёллар! Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Аёл нафақат оила баракаси, балки бутун ҳаётнинг таянчидир. Халқимиз онахонларимизни, суюкли аёлларимизни азалдан “Оқ бешик соҳиби, хонадон файзи” деб тилга олган. Кучли, билимли, меҳнаткаш халқнинг келажаги бевосита муқаддас она номи билан боғлиқ.

Бугун хотин-қизлар баркамол авлодни вояга етказиш, оилавий қадриятларни улуғлаш баробарида иқтисодиётнинг барча жабҳаларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Шундай экан, халқимиз қадриятларини авайлаб, фидокорона меҳнат намунасини кўрсатаётган онахонларимизга ҳурмат бажо келтириш барчамизнинг бурчимиздир.

Эзгулик ва гўзаллик ибтидоси бўлган ушбу серқуёш айём қалбларингизга илиқлик улашсин.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга бахт, ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

Байрам муборак бўлсин!