«2022 йил 6 май ҳолатига кўра, 1546 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилинган бўлса, шундан 621 таси хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмлардир. Шу билан бирга, Россияда ишлаб чиқарилган 26 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш жадвалга мувофиқ режалаштирилган. Украинада ишлаб чиқарилган 28 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларидан 15 тасини етказиб бериш жорий йилнинг охиригача амалга оширилади», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда, олиш мумкин бўлмаган дори воситаларининг аналогларни харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев