Абзал Сапарбекўғли бунгача Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаган. 2000 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ишлайди, туркий тилли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича миллий компаниялар ва халқаро ташкилотларда иш тажрибасига эга.
Вазир хорижда ва мамлакатда истиқомат қилувчи этник қозоқларни қўллаб-қувватлашни таъминлаш зарурлигига эътибор қаратди.
«Ватандошларимизга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатиш, хориждаги қозоқ диаспорасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш борасида фаол иш олиб боришимиз керак», - деди вазир.