Хоккейчилар Қозоғистонга 2024 йилги ўсмирлар Олимпиадасининг учинчи медалини олиб келди

Фото: Фото: Нургали Жумагазы/olympic.kz

ASTANA. Kazinform - Канвон шаҳрида (Жанубий Корея) Австрия ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида хоккей бўйича 3х3 турнирида учинчи ўрин учун учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР МОҚ матбуот хизматига таяниб.

Қарама-қаршиликда Қозоғистон кучлироқ бўлиб чиқди. Учрашув 6:5 ҳисобида якунланди. Шу тариқа терма жамоа бронза соҳибига айланди.

Энди терма жамоа ҳисобида учта медаль бор. Аввалроқ Илья Мизерних биринчи бўлди (чанғидан сакраш). Полина Омельчук шорт-трекда бронза медалини қўлга киритди.

Фото: Kazinform
Фото: Ұлттық олимпиада комитеті