Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон қизлар терма жамоаси таркиби аниқланди

Фото: Фото: olympic.kz

Нидерландиянинг Херенвен шаҳрида ІІА дивизионида бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур жаҳон мусобақаси 15-21 январь кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида Қозоғистон терма жамоаси Буюк Британия, Туркия, Хитой, Латвия ва Нидерландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мураббийлар штаби бўлажак турнирда иштирок этадиган жамоани таништирди. Аризаага 20 нафар ўйинчи – 18 нафар майдон ўйинчиси ва 2 нафар дарвозабон кирди.

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси:

Дарвозабонлар: Вероника Агеева ("Торпедо", Ўскемен), Арина Павловская («Ақтөбе-2009»/«Жұлдыз», Алмати)

Ҳимоячилар: Эвелина Емцева, Вероника Халикова (иккаласи ҳам «Жұлдыз», Алмати), Медина Кишекеева («Ақтөбе-2008»/«Жұлдыз»), Ульяна Куклина, Нурайим Серикқизи, Дарья Хохлова, Полина Яковлева (барчаси - "Торпедо").

Ҳужумчилар: Малика Жунусова, София Зубкова, Кира Крухольская, Ветта Пивень, Златоцвета Феоктистова (барчаси - “Торпедо”, Ўскемен), Регина Какаулина, София Раковская, Шолпан Тоққожа, Анастасия Филимонова (барчаси - «Жұлдыз», Алмати), Рената Лившиц (иккаласи ҳам - "Юност-Грациа”, Қарағанди).

Бош мураббий - Мария Федоренко.