Қозоғистон дарҳол олдинга чиқиб олди ва кетма-кет иккита гол урди. Ҳисобни Давлат Нуркенов очган бўлса, кейин Егор Левковец мерганлик қилди.
Иккинчи бўлим бошида Никита Ситников яна бир гол урди ва беш дақиқа ўтиб дублга эришди. Рақиб дарвозасига бешинчи шайбани Роман Большедворский киритди.
Учинчи бўлимда Кирилл Канкин гол муаллифига айланди. Франция терма жамоаси ўйин якунланишига 6 дақиқа қолганида 1 гол урди. Бироқ Егор Левковец бу ўйинда Қозоғистон терма жамоасининг еттинчи шайбаси муаллифига айланди. Бироқ ўйин сўнггида майдон эгалари ҳисобдаги фарқни камайтиришга муваффақ бўлишди, ҳисоб 2:7. Ғалаба - Қозоғистон терма жамоасида.
Фото: ҚХФ матбуот хизмати