ХОҚ Олимпиаданинг энг зўр фотосуратини эълон қилди
20:45, 30 Июль 2024
ASTANA. Kazinform - Суратда бразилиялик серфер Габриэль Медина тасвирланган. Фотосуратчи Жером Бруйе суратга олган кадрда спортчи Олимпиада рекордини янгилаб, 1/8 финалдаги ғалабасини нишонламоқда.
Медина ҳакамлар томонидан илгари ҳеч ким эриша олмаган 9,90 балл олди.
Серфинг Токиодаги Олимпия ўйинлари дастурига атиги тўрт йил аввал киритилган.
"Мен жуда бахтлиман. Тўлқинлар серфлашга жуда мос келди. Бундай имконият тез-тез учрамайди. Шунинг учун ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш керак”, - деди Габриэль Медина.
Эслатиб ўтамиз, Медина ¼ финалда ҳамюрти Жуан Чианка билан учрашади. Аввалроқ Париж Олимпиадасида 48 нафар серфинг спортчиси соврин учун кураш олиб бориши ҳақида ёзган эдик.