ХIAN. Кazinform – Учрашувда қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хитойнинг энг йирик энергетика компанияларидан бири бўлган State Power Investment Corporation Қозоғистоннинг яшил энергия лойиҳаларига фаол сармоя киритмоқда, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг Жамбил вилоятида қуввати 1 ГВт бўлган йирик шамол электр станциясини қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Президентга State Power Investment Corporationнинг Қозоғистонда шамол электр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш нияти ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, Цянь Чжиминь ижтимоий масъулият доирасида унинг компанияси Қозоғистон жанубида қуввати 200 Гкалгача бўлган иссиқлик электр станциясини қуришни режалаштираётганини айтди.
Бундан ташқари, State Power Investment Corporationнинг катта технологик ва тадқиқот тажрибаси ҳисобга олиниб, «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.