Ганьсу провинциясидаги зилзилалар пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:38 да эпицентрининг 38.88 ш.к, 95.50 ш.у. координаталари билан қайд этилган.
Улардан энг кучлиси магнитудаси 5,5 га етди. Манбаси 15 км чуқурликда жойлашган. Зилзила маркази Ганьсу провинцияси Дуньхуан шаҳридан 150-160 км узоқликда жойлашган.
Ганьсу провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.