Хитойнинг Марсга илк миссияси муваффақиятли бошланди
13:27, 23 Июль 2020
PEKIN. Xinhua- Kazinform – Хитойнинг Хайнань ороли провинциясида жойлашган «Вэньчан» космодромидан «Чанчжэн-5» ракета ташувчиси кўмагида «Тяньвэнь-1» номли Марсни тадқиқ қилишга мўлжалланган ракета муваффақиятли учирилди, деб хабар беради Kazinform Синхуа агентлигига таяниб.
Миссия орбитал аппарат, марсоход ва қўниш модулидан иборат.
Миссиянинг асосий мақсади - Марсда ҳаёт аломатларини аниқлаш ва сайёранинг инсон ҳаёти учун қулай муҳитга айланиш имкониятларини ўрганиш.
Хитой ОАВларига кўра, «Тяньвэнь-1» зонди 2021 йил февралида Қизил сайёрага этиб боради.