Хитойнинг «Чанъэ-6» зонди Ой тупроғи намуналари билан Ерга қайтмоқда
13:12, 04 Июнь 2024
4 июнь куни Хитойнинг «Чанъэ-6» зонди Ернинг табиий сунъий йўлдошининг нарги томонидан олинган тупроқ намуналари билан Ой юзасидан ҳавога кўтарилди. «Чанъэ-6» учиш модули Ой атрофида олдиндан белгиланган орбитага кирди. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.
«Чанъэ-6» орбитал, қўниш, учиш ва қайтиш модулларидан иборат.
«Чанъэ-6» жорий йилнинг 3 майида учирилган ва унинг қўниш ва кўтарилиш модули ўтган якшанба куни Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасидаги режалаштирилган қўниш жойига қўнди.
Намуна олиш тугаллангандан сўнг, Хитой миллий байроғи биринчи марта ойнинг нариги томонига ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Хитойнинг «Чанъэ-6» зонди Ойнинг нариги томонига қўнганини ёзган эдик.