Хитойликлар ёппасига музлатгич сотиб олмоқда
JD.com электрон тижорат платформаси маълумотларига кўра, Жанубий Хитойнинг Гуангдонг провинцияси сўнгги ҳафтада музлатгич ва совутгичларга онлайн буюртма бериш бўйича етакчилик қилди, ундан кейинги ўринларда Шандун, Сичуан, Цзяньсу ва Чжецзян вилоятлари турибди. Шаҳарлар кесимида маиший техникани сотиб олиш бўйича Пекин, Гуанчжоу, Чэнду, Чунцин ва Шэньчжэнь кучли бешликда.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, хитойликлар узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини иложи борича кўпроқ сотиб олишмоқда.
Ўтган душанба куни Гуанчжоуда бошланғич ва ўрта мактабларда дарслар тўхтатилди, шунингдек, маҳаллий аҳоли орасида озиқ-овқат сотиб олишда ваҳима кузатилган.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган кун давомида Хитойнинг материк ҳудудида 24,6 мингдан ортиқ янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Мамлакат ҳудудлари орасида энг кучли эпидемия Шанхайда қайд этилмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов