Қасим-Жомарт Тоқаевга заллар, кутубхона, қозоқ тили, мусиқа ва ижод хоналари кўрсатилди. Кўргазма залида Қозоғистон тарихини қадимий саклар давридан XX аср бошларигача ўз ичига олган экспонатлар ва артефактлар мавжуд.
Кўргазма археология, заргарлик санъати, қурол-яроғ, чолғу асбоблари ва этнографияга бағишланган беш бўлимдан иборат. Марказ кутубхона фондида қозоқ, хитой, инглиз ва рус тилларида 1000 га яқин китоблар мавжуд.
Маданият марказида болалар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қозоқ тили бўйича билимларини намойиш этдилар.
Хитойлик мактаб ўқувчилари дўмбирада машҳур қозоқ ва хитой мусиқий асарларини аралаштириб ижро этди.
Ҳурматли меҳмонлар Пекинлик болалар учун кигиз бўйича маҳорат дарсига ҳам гувоҳ бўлдилар.