Хитойда зилзила оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясининг Яань шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича шаҳар штаби маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Зилзила магнитудаси 6,1, эпицентри эса 17 км чуқурликда бўлган. Кейинчалик, бир нечта зилзилалар қайд этилди.

Кўплаб бинолар вайрон бўлган, шаҳарда қидирув-қутқарув операцияси бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда Сичуань вилоятида содир бўлган кучли зилзила 90 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.