Хитойда янги турга тегишли бўлиши мумкин бўлган динозавр қолдиқлари топилди
11:14, 01 Февраль 2024
ASTANA. Kazinform – Палеонтологлар Хитойда янги турга мансуб бўлиши мумкин бўлган 90 миллион йиллик динозавр қолдиқларини топди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.
Бўр даври скелети 2021 йилда Шарқий Цзянси провинцияси Ханчжоу шаҳридаги қурилиш майдончасида топилган.
Xinhua агентлигининг хабар беришича, тадқиқот давомида олимлар қолдиқлар титанозаврнинг янги турига тегишли эканлигини аниқладилар ва унга Gandititan cavocaudatus деб ном беришди.
Топилган суяклар орасида энг яхши сақланиб қолгани умуртқа поғонаси суяги ҳисобланади. Динозаврнинг умумий узунлиги 14 м эканлигини тахмин қилиш мумкин.
“Бу турнинг бўр давридаги эволюцияси ва тарқалишини ўрганиш учун жуда муҳим кашфиёт”, – деди олимлар.