Бу Осиёдаги биринчи ва дунёда юк ташишга ихтисослашган тўртинчи аэропортдир. 23 минг квадрат метр юк терминали, қарийб 700 минг квадрат метрлик юк транзит маркази, 124 автотураргоҳ ва иккита учиш-қўниш йўлаги билан жиҳозланган янги Эчжоу Хуаху аэропорти ҳаво юкларини ташиш самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
Аэропорт юк рейсларидан ташқари йўловчи рейсларига ҳам хизмат кўрсатади.
2025 йилга бориб аэропортда 10 та халқаро юк ва 50 та ички йўналишлар очилиши, юк ва почта жўнатмаларини ўтказиш ҳажми 2,45 миллион тоннага етиши кутилмоқда.