Бу ҳафта очилган Пекин автосалони дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари бўлган - Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги нархлар фарқининг қанчалик катта эканлигини аниқ кўрсатди.
Ички рақобат натижасида Хитойда янги автомобиллар нархи бошқа мамлакатларга нисбатан сезиларли даражада пасайди.
Kelley Blue Book маълумотларига кўра, март ойида Қўшма Штатларда янги автомобилнинг ўртача нархи 51 456 долларни ташкил этди. DCar платформасига кўра, Хитой бозорида 25 000 доллардан паст нархдаги 200 дан ортиқ электр ва гибрид моделлар мавжуд.
Улар орасида Хитойда энг кўп сотиладиган моделлардан бири, тахминан 10 060 доллардан бошланадиган Geely EX2 ихчам электр автомобили ҳам бор. Шунингдек, шаҳар саёҳатлари учун мўлжалланган, 6 560 доллардан бошланадиган бюджетли Wuling Hongguang Mini EV ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, яна учта модель - BYD компаниясининг Seagull, Yuan UP ва Qin Plus DM электр автомобиллари. Уларнинг нархи тахминан 10 000-12 000 доллардан бошланади. BYD сўнгги йилларда Хитойнинг арзон электр автомобиллар бозорида етакчи бўлиб, у ерда юз минглаб автомобиллар сотилди.
Reuters агентлигининг DCar маълумотларини таҳлил қилиши шуни кўрсатдики, Хитойда энг кўп сотиладиган бешта электр автомобиль Қўшма Штатлардаги ўртача битта автомобиль нархи билан бир хил. Бу моделлар ҳали АҚШ дилерлик марказларида мавжуд эмас.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ бозори билан нархлар фарқи кенгайиши мумкин.